
Lanzante компанияси “Ле-Ман 24 соат” пойгасида 1995-йилда эришган ғалабасига бағишланган янги гиперкар ишлаб чиқаришини эълон қилди, деб DK Engineering хабар берди.
Янги модель ҳозирча Project 95-59 номи остида ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ном Lanzante жамоасининг McLaren F1 GTR автомобили билан 1995-йилда қўлга киритган ютуқларига ишора қилади. Ўша йили улар пойгада энг яхши вақтни қайд этиб, энг яқин рақиби Courage C34 прототипидан бутун бир айланиш олдинда ғалабага эришган эди.
Project 95-59 уч ўриндиқли интерьер ва кенг багаж бўлими билан жиҳозланади. Бундан ташқари, у McLaren Speedtail’дан ҳам кучлироқ бўлиши кутилмоқда. Унинг ҳар бир тоннасига 700 от кучи тўғри келади.
Автомобилнинг дизайни McLaren P1, 720S ва Artura моделларини яратган дизайнер Пол Хоуз томонидан ишлаб чиқилади. Lanzante одатда аэродинамика, оғирликни камайтириш ва совутиш тизимларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратади. Янги модель ҳақида қўшимча тафсилотлар яқин ҳафталарда эълон қилиниши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар