
Автоэксперт Сергей Зиновьев Lifan Myway кроссоверининг бешта асосий камчилигини санаб ўтди. Ушбу модел 2020 йилгача ишлаб чиқарилган бўлиб, Россияда фақат икки йил сотилган.
Зиновьевнинг таъкидлашича, автомобилнинг олди ва орқа осмалари қаттиқ, бироқ мустаҳкам. Бироқ, заводда ўрнатилган орқа амортизаторларда носозликлар аниқланган ва баъзи машиналарда кафолат асосида алмаштирилган. 30 минг км юришдан кейин эса рул механизм бузилиш ҳоллари кўп кузатилган.
Бундан ташқари, печка самарали ишламайди, чунки термостат Россия иқлимига мосланмаган. Натижада, қиш ойларида автомобиль жуда секин исийди. Экспертнинг сўзларига кўра, қўл тормози трубкаси уч йилда чириб кетади.
Шунингдек, шиналардаги босим назорати тизими ҳам ишончсиз – баъзан сабабсиз хавф сигналларини беради ёки умуман босимни қайд қилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар