
BYD компанияси ўз моделлар қаторини жадал янгилашда давом этмоқда. Бу, айниқса, янги инновацион технологиялар жорий этилиши билан боғлиқ ҳолда тез амалга оширилмоқда, деб CenyAvto сайти хабар берди. Яқинда хитойлик ишлаб чиқарувчи ўз автомобилларини God’s Eye номли янги тизим билан жиҳозлай бошлади. Бу тизим 2025 йилда ишлаб чиқариладиган ва тез орада ички бозорга чиқиши кутилаётган BYD Sea Lion 05 кроссоверида ҳам бўлади.
Ҳозирча ишлаб чиқарувчи мазкур моделнинг расмий тасвирларини эълон қилди. Бироқ бу фақат эскизлар бўлиб, сериявий версия баъзи ўзгаришларга учраши мумкин. Расмларга қараганда, янги кроссовер компакт шаклдаги фирмага хос олд оптикага эга бўлади. У узунчоқ шаклда капот бўйлаб жойлашган. Олд бампер эса йирик ҳаво қабул қилувчилар билан таъминланган. Орқа қисми эса тик шаклга эга.

Маълумотларга кўра, BYD Sea Lion 05 узунлиги 4520 мм, ғилдирак базаси эса 2720 мм ни ташкил қилади. Унинг кенглиги 1860 мм, баландлиги эса 1630 мм. Миш-мишларга кўра, модел 218 от кучига эга бўлган ягона электромотор билан тақдим этилиши мумкин. Бироқ, батарея хусусиятлари ва қувват захираси ҳали ошкор қилинмаган.
Ҳозирча ишлаб чиқарувчи кроссовернинг ички жиҳозланиши ва салон дизайни ҳақида маълумот бермаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар