
Россияда ноёб имконият – Chevrolet Camaro II авлодини сотиб олиш мумкин, деб SpeedMe хабар берди. Ушбу классик спорткар Санкт-Петербургдаги Авито Авто платформасида сотувга қўйилган бўлиб, автомобил коллекционерлари ва америкалик спорткар ихлосмандларини қизиқтириши мумкин.
Chevrolet Camaro 1966 йилда тақдим этилган бўлиб, тезда спорткар ишқибозларининг севимли моделига айланган. Иккинчи авлод, 1970 йилда ишлаб чиқарила бошланган ва савдоларда ҳатто ўзининг асосий рақиби – Ford Mustang’ни ҳам ортда қолдирган.
Савдода бўлган модел 1979 йилдаги версия бўлиб, ўша йили рекорд даражада сотилган. Бу спорткар "Трансформерлар" ва "Мачо ва ботан" каби машҳур фильмларда намоён бўлган.
Техник хусусиятлар:
Двигатель: 5733 куб. V8, 300 от кучига эга
Трансмиссия: 3 босқичли автоматик
Разгон: 0-100 км/соат – 7 секунд
Дизайн жиҳатидан узун капот, юмалоқ кузов чизиқлари ва ўткир олд қисми билан ажралиб туради. Салон беж ва крем рангларида безатилган бўлиб, люкс ва комфорт муҳитини таъминлайди.
Бу Chevrolet Camaro II нафақат кучли ва стильли спорткар, балки ўз даврининг рамзи бўлган. Коллекционерлар ёки ретро автомобил мухлислари учун ҳақиқий топилма!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар