
Tesla компанияси Канададаги Ванкувер шаҳрида ўтказилаётган автокўргазмадан чиқариб юборилди, деб хабар берди Tengri Auto, “За рулем” порталига таяниб.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, брендга тегишли автомобилларни намойишдан олиб ташлаш орқали салбий оқибатларнинг олди олишга ҳаракат қилинган. Улар Tesla’га кўргазмани ихтиёрий равишда тарк этишни таклиф қилишган, аммо компания вакиллари буни қилмаган. Шундан сўнг, кўргазма марказида турган автомобиллар олиб чиқилган ва компания номи автосалон расмий сайтидан ҳам ўчирилган.
Автокўргазма ижрочи директори Эрик Николла бу қарорга сабаб қилиб тадбирнинг хавфсизлиги учун хавотирлар бўлганини келтириб ўтди. Айтишича, сўнгги ҳафталарда Tesla'нинг автосалонлари, транспорт воситалари ва улар эгалари ҳужумларга учраган.
Tesla автомобиллари ёқиб юборилган, шиналари тешилган ва корпусларига турли ёзувлар туширилган. Бу воқеаларга Илoн Маскнинг сиёсий фаоллиги ва АҚШнинг янги маъмурияти томонидан Канада маҳсулотларига жорий этилган божхона тўловлари сабаб бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар