06:56 / 28.03.2025
546

Honda’нинг P7 электрокроссовери буюртма учун очилди

Honda’нинг P7 электрокроссовери буюртма учун очилди
GAC Honda ўзининг биринчи тўлиқ электр кроссовери — Honda P7 учун буюртмалар қабул қилишни бошлади, деб хабар берди Speedme.ru. Модель Гуанчжоудаги заводда ишлаб чиқарила бошланган. Ҳозирча нарх ва сотув бошланиш санаси маълум қилинмаган, аммо техник жиҳатлари очиқланди.

Honda P7 спортга хос паст профилли дизайнга эга. Унинг ўлчамлари — 4750×1930×1625 мм, ғилдираклар ўқи орасидаги масофа — 2930 мм. Салонда эргономик, иситиладиган креслалар ва 1,85 кв.м майдонга эга ақлли панорамали том мавжуд.

Ускуналарга 16 динамикли Bose аудиосистемаси, Honda Sensing 360+ ёрдамчи тизими, Honda Connect 4.0 мультимедиа платформаси, смартфон ва овоз орқали бошқариш имкони киритилган.

Автомобил CATL томонидан ишлаб чиқарилган 90 кВт/соатли батарея билан жиҳозланган ва 650 км масофани таъминлайди. P7 орқа тортувчи ягона моторли ёки тўлиқ тортувчи икки моторли версияларда таклиф қилинади. Олд мотор — 150 кВт (350 Н·м), орқа мотор — 200 кВт (420 Н·м). 0 дан 100 км/соатгача разгон — 4,6 сония.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг