
Chery компаниясининг суббренди Exeed ўзининг энг илғор гибрид модели — Lingyun C-DM флагман кроссоверини тақдим этди, деб хабар берди Speedme.ru.
5 метрдан узун бўлган бу модел 6 ва 7 ўриндиқли версияларда таклиф этилади. У 1.5 турбо бензинли двигател ва тўртта электромоторга эга бўлиб, электр режимда 180 км, умумий бир заряд ва тўлдиришда эса 1300 км масофани босиб ўтади.
Янги 3 босқичли DHT гибрид трансмиссиясига эга бўлган кроссовернинг умумий буровчи моменти — 920 Н·м, 0 дан 100 км/соатгача тезлашиши эса 5 сония атрофида. Ёқилғи сарфи — 6,88 л/100 км.
CATL M3P батареяси (34,46 кВт/соат) 6,6 кВтгача ташқи энергия беришни қўллаб-қувватлайди. Хавфсизлик даражаси ҳам юқори — кузовнинг 85% юқори мустаҳкамликдаги пўлатдан тайёрланган, 10 та хавфсизлик ёстиқчаси ва 32 та ёрдамчи функция мавжуд.
Нархлар 209 900 юандан бошланади (тахминан 356 млн сўмдан). Lingyun C-DM Хитойдаги энг технологияли гибрид SUV’лардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар