
Тошкентда тўловли автотураргоҳлар синов тартибида ишга тушади, деб Autostrada.uz хабар берди. 12 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган брифингда “Tashkent Invest” компанияси вакили пойтахтда жорий этиладиган тўловли автотураргоҳлар ҳақида маълумот берди.
Лойиҳа доирасида Тошкентда 200 мингдан ортиқ пулли автотураргоҳ жойлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ташаббус орқали шаҳардаги тирбандликни камайтириш ва автомобиллар ҳаракат тезлигини ўртача 37 км/соатдан 42 км/соатгача ошириш кўзда тутилган.
Дастлабки босқичда 86 та автотураргоҳ зонаси ишга туширилади, улар 13–14 минг машина учун мўлжалланган. Илк тўловли парковкалар Мирабад ва Яккасарой туманларида март ойида синов тартибида фаолият бошлайди. Тўлиқ амалга ошириш 2025 йил июлидан бошланади.
Парковка нархлари соатбай белгиланган: 5, 8, 10 ва 12 минг сўм, энг юқори нарх – 30 минг сўм этиб Белгиланган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан).
Сайид Барака кўчасида 250 та автотураргоҳ жойи ташкил этилади, бу эса тирбандликни 18% га камайтиради ва ҳаракат тезлигини оширади.
Тўловлар видеокамералар, планшетли инспекторлар ва махсус патрул машиналари орқали назорат қилинади. Айтиш керакки, жарималар 2026 йилдан бошлаб амалга киритилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар