08:48 / 01.04.2025
194

Бугатти Тоурбиллон учун опсиялар нархи ҳайратга солмоқда

Бугатти Тоурбиллон учун опсиялар нархи ҳайратга солмоқда
Bugatti’нинг 2025 йилдаги янги гиперкари — Tourbillon нафақат 1775 от кучига эга муҳаррики билан, балки тюнинг учун керак бўладиган маблағлари билан ҳам рекорд ўрнатмоқда, деб cenyavto.com хабар берди.

Масалан, карбон эффектидаги мат ранг 360 минг доллар (тақрибан 4,8 миллиард сўм), унга қўшимча равишда устки мат қоплама 60 минг доллар (тахминан 800 миллион сўм) туради. Pur Sang аэродинамика ва ихроҗ тизими тўплами 240 минг доллар (3,2 миллиард сўм) этиб белгиланган.

Борт панелида роза олтин ва махсус сивой стрелкалар мавжуд бўлиб, бу кичик жиҳоз 5,5 миллиард сўмни ташкил этади. Стрелкаларни алоҳида олиш — 1,2 миллиард сўм. Чемодан тўплами (3 дона) — 3 миллиард сўм, кузовни ҳимоя қилувчи плёнка — 2,1 миллиард сўм. Барча опцияларни қўшганда, Tourbillon тўлиқ жиҳозланган ҳолда 479 миллиард сўмдан ортиқка тушади. Бу эса бир пайтларги Bugatti Veyron нархидан юқори.

Албатта, Tourbillon харид қила оладиганлар учун бундай чиқимлар оддий тафсилотлар холос. Бу ҳолат оддий одамнинг Honda Civic учун коврик олишини эслатади. Эндиги савол: биринчи Tourbillon кайерда ва қандай «тажриба»га дуч келади?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг