10:50 / 01.04.2025
100

Renault Nissan’ни тўлиқ сотиб олмоқда

Renault Nissan’ни тўлиқ сотиб олмоқда
Renault компанияси Nissan билан ҳамкорликдаги RNAIPL номли Ҳиндистондаги заводдаги 51% улушини сотиб олмоқда ва шу билан Ченнаида жойлашган ишлаб чиқариш майдончасини тўлиқ назоратга олади, деб speedme.ru хабар берди.

Завод йилига 400 мингдан ортиқ автомашина ишлаб чиқариш қувватига эга. Renault бу ерда CMF-B платформасини жорий этиб, тўртта янги моделни ишлаб чиқаришни бошлайди.

Nissan ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланишда давом этади, аммо асосий эътиборни маҳаллий лойиҳаларга қаратади. Renault ва Nissan альянси ўз иштирок тузилмасини қайта кўриб чиқмоқда: томонлар бир-бирларидаги улушни 10% гача камайтиришлари мумкин.

2026 йилдан бошлаб Renault Nissan учун янги Twingo базасида модел яратади. Ҳиндистон Renault учун стратегик бозор бўлиб қолмоқда ва компания 2027 йилгача мўлжалланган глобал стратегия доирасида бу ердаги ривожланишни жадаллаштирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг