date 16:52 / 07.04.2025
views 44

Lexus’нинг янги 7 ўринли электрокроссовери яқинда намойиш этилади

Lexus’нинг янги 7 ўринли электрокроссовери яқинда намойиш этилади
Lexus компанияси 7 ўринли янги электрокроссовери — Lexus TZ моделини тайёрламоқда, деб daily-motor.ru ёзади. Унинг TZ 450e ва TZ 550e деб номланган товар белгиларини 2023 йили патентлагани маълум.

Ушбу янги SUV Toyota’нинг электрли платформаси асосида ишлаб чиқилади. Машинада иккита электромотор ва тўлиқ ғилдираклар улагичи бўлиб, бир зарядда 500 кмдан зиёд масофа босиб ўтиши кутилмоқда.

Кроссовер 6 ёки 7 ўринли салонга эга бўлади. Автомобилнинг ташқи дизайни концепт асосида яратилган бўлиб, бикр олд бампер, ёпиқ радиатор панжараси, мураккаб оптика ва қара рангдаги том қисми билан ажралиб туради.

Lexus TZ АҚШнинг Кентукки штатида йиғилади, батареялари эса Шимолий Каролинада ишлаб чиқарилади. Модель 2026 йили тақдим этилиши кутилмоқда ва Audi, BMW, Mercedes-Benz каби немис SUV ларига рақобатчи бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг