
Июн ойида Ўзбекистонда янги BYD Sealion 07 кроссоверининг глобал версияси тақдимоти бўлиб ўтади, деб Autosrada нашри хабар берди.
Автомобил аввал Австралия, Европa, Дубай ва Янги Зеландияда сотувга чиқарилган, аммо маҳаллий бозорда у ҳали оммалашмаган.
Sealion 07, аслида, Song L билан бир хил платформада ишлаб чиқилган бўлса-да, у «океаник» серияга мансуб бўлиб, ўзига хос ташқи кўриниши билан ажралиб туради.
BYD бренди иерархиясида Sealion 07 — Song Plus Champion (Sealion 6) дан юқорида туради ва спорт кроссовери сифатида баҳоланади.