date
views 2 135

Тошкентда электромобил зарядланиш пайтида ёниб кетди

Тошкентда электромобил зарядланиш пайтида ёниб кетди
10 апрель куни Тошкент шаҳрида Zeekr электромобили зарядланиш жараёнида ёнди, деб Nova24.uz хабар берди.

Ёнғин соат 07:30 да Чилонзор тумани, Фурқат кўчасида содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин жойига 07:35 да ўт ўчириш гуруҳи етиб борган ва соат 08:28 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодисага электромобилнинг аккумулятор бўлимидаги ёнғин сабаб бўлган. Бахтига, ҳеч ким жабрланмаган.

Мутахассислар таъкидлашича, электромобиллар аккумуляторлари катта миқдорда энергия сақлайди. Шу боис, халқаро тажрибага кўра, ёнғин пайтида аккумуляторни тўлиқ совитиш ва ундаги электр энергияси тўлиқ тугагунга қадар ёнғинни бартараф қилиш усули ишлатилади. Бу оддий ёнилғи билан ҳаракатланадиган автомобилларга нисбатан бошқачароқ ёндашув талаб қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг