
Россияда Avatr 11 2025 йили чиқарилган янги моделлари расман сотувга чиқди, деб BBC хабар берди. Январда ушбу кроссовернинг 2024 йилги вариантлари сотувда бўлган, эндиликда эса дилерларда янгиланган 2025 версияси пайдо бўлди. Avatr — Changan компаниясининг премиум бренди ҳисобланади.
Янги Avatr 11 19 та дилерлик марказида, 9 та шаҳарда тақдим этилган. Яна Санкт-Петербург ва Тюменьда икки янги автосалон очилиши режалаштирилган. Электромобил 56 та ташқи ва ички дизайн вариантларида сотувга чиқарилган.
Ушбу кроссовер Россияда узоқ муддатли кафолат билан таъминланган: электр мотор, аккумулятор ва бошқарув электроникасига 8 йил ёки 160 000 км кафолат берилади. Бошқа қисмлар учун эса кафолат 5 йил ёки 120 000 км.
Avatr 11'нинг габаритлари: 4880 х 1970 х 1601 мм, базаси — 2975 мм. Комплектациялари: Long range 4, Ultra-long Range 5 ва Ultra-long Range 4. Қуввати — 578 от кучига тенг. Юриш масофаси — 555 ёки 680 км (батарея сиғими — 90 ёки 116 кВт/соат). Нархи 6,95 миллион рублдан (тахминан 930 миллион сўм) бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!