date
views 149 296

Ўзбекистонда авто бозорда кутилмаган бурилиш

Ўзбекистонда авто бозорда кутилмаган бурилиш
2025 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 75 353 дона автомобиль сотилди, деб хабар берди Ўзавтосаноат.

Энг кўп улушни яна “UzAuto Motors” сақлаб қолган — 54,3 фоиз. Аммо...

Чевролет брендининг сотуви 62 260 дона бўлди — ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кам. Яъни, ўтган йилги 77 100 донадан пасайган.

Шу пайтда бошқа брендларда ўсиш кузатилди:
  • KIA – 5 431 дона (54,5% ўсиш)
  • BYD – 4 045 дона (22,6% ўсиш)
  • CHERY, HAVAL, ISUZU каби номлар ҳам бозорда ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.

Қизиқ томони, сотувдаги барча моделларнинг 82%дан ортиғини фақат учта компания — UzAuto Motors, Khorezm Auto ва ADM Jizzakh ишлаб чиқарган.

Бу рақамлар авто бозорда янги рақобатчи брендлар ва трендлар пайдо бўлаётганини кўрсатади. Истеъмолчилар энди танловда фақат анъанавий моделларга боғланиб қолмаяпти.

Сиз нима деб ўйлайсиз: энди авто бозорда янги давр бошланадими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда авто бозорда кутилмаган бурилиш