Интернет қидирув сайтига эга Baidu Хитой компанияси ўзи бошқарилувчи автомобиль яратиш йўлида жадал ҳаракат қилмоқда. Яқинда компания катта йўлда бир нечта автомобилни синади. Синалган автоном машиналарнинг ҳаммаси “Байду”га эмас, BYD, Chery ва BAIC компанияларига ҳам тегишлидир. Ўтган сешанба куни Хитойнинг Вужен туристик шаҳарчасида ўтказилган очиқ синовда хоҳловчилар йўловчи сифатида қатнашиши мумкинлиги эълон қилинди. Шу зайлда 200тача кўнгилли киши ҳайдовчисиз машинага ўтириб 3 кмли йўлни босиб ўтди.
Ҳайдовчисиз автомобилларга Velodyne LiDAR автоном бошқарув тизими ўрнатилган. Бир қанча видеокамералар, қисқа тўлқинли радар, қабул қилиган маълумотга ишлов берувчи компютер тизими бор. Автомобиль йўл чизиқларига амал қилади, мустақил тарзда полосадан полосага ўтади, чорраҳада тўхтайди, қайрила олади. Маҳаллий қонунчиликдан келиб чиқиб энг юқори тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди.
Ҳар эҳтимолга қарши машина рулида навбатчи ҳайдовчи ўтирди. Аммо улар рулга теккани йўқ, йўл маълумотлари акс этувчи салондаги дисплейни кузатиш билан машғул бўлди.
Baidu компанияси биринчи тижорий автоном автомобилни 2018 йилда ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 2021 йилдан эса уларни ялпи ишлаб чиқаришга ўтмоқчи. Baidu ҳайдовчисиз машина яратишга 2015 йилнинг декабридан киришганини эътиборга олсак анчагина муваффақиятга эришиб қўйганининг гувоҳи бўламиз. Қолаверса, Baidu АҚШнинг Калифорниясида ҳам ўз технологиясини синамоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди