
Италиянинг Alfa Romeo бренди 100 йиллигини нишонлаш муносабати билан Zagato ательеси томонидан ишлаб чиқарилган TZ3 Stradale спорткарларидан бири сотувга қўйилди, деб хабар берди auto.mail.ru.
Ушбу купе жами фаќат 9 нусхада ишлаб чиқарилган. Модель Dodge Viper ACR шассисига асосланган бўлиб, унинг капоти остида 8.4 литрли атмосферали V10 двигатели жойлашган. Мотор 610 от кучи ва 760 Нм тортув кучига эга. Машинада 6 поғонали Tremec механик узатмалар қутиси ва GKN ViscoLock дифференциали мавжуд.
Автомобилнинг ташқи дизайни 1960-йиллардаги Tubolare Zagato стилистикасига ишора қилади — ойна қопламали фаралар, йўндалган қопқоқ, Камм-стильдаги орқа қисм каби жиҳатлар шунга далолат беради. Ташқи кузов панеллари карбондон ясалган.
2020 йилда Sotheby’s аукционида шундай машинанинг бири 489 минг долларга, 2024 йилда эса 2850 км юришга эга бўлган машина 632 минг долларга сотилган.
Ҳозирда Young Motorcars дилери ушбу TZ3 Stradale’ни 675 000 доллар, яъни 8,6 миллиард сўм (1 доллар = 12 800 сўм ҳисобида) нархда сотмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар