date
views 134

Volkswagen Германияда 20 минг ишчини ишдан бўшатмоқда

Volkswagen Германияда 20 минг ишчини ишдан бўшатмоқда
Volkswagen концерни Германияда 20 мингга яқин ишчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилади, деб хабар берди Reuters газетасига таянган ҳолда auto.mail.ru.

Bild газетаси ёзишича, бу ҳақда VW концернининг Вольфсбургдаги бош қароргоҳида ўтказилган ишлаб чиқариш кенгаши йиғилишида маълум қилинган.

Концерн 2030 йилгача Германияда жами 35 минг иш ўрнини қисқартиришни режалаштирган. Бу чоралар харажатларни қисқартириш ва самарадорликни ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, 2025 йилнинг биринчи чорагида Volkswagen’нинг фойдаси 40% га пасайган, ва компания йиллик прогнознинг энг паст чегарасига яқинлашиши мумкинлигини олдиндан эълон қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Volkswagen Германияда 20 минг ишчини ишдан бўшатмоқда