Яқин йиллар ичида овоз ёрдамида бошқариладиган асситент нафақат қимматбаҳо автомобилларга, балки мотоциклларга ҳам ўрнатилиши мумкин. Япониянинг донғи кетган Kawasaki Heavy Industries компанияси шу режани амалга ошириш саъй-ҳаракатидадир. Ҳозир “Кавасаки” саноат роботлари, гидроцикллар, тракторлар, поездлар ва ҳатто самолётлар устида ишлайди, аммо маҳсулотлари қаторида мотоциклларнинг алоҳида ўрни бор. Мототехниканинг келаси авлоди “Темир одам” фильмидаги JARVIS каби сунъий идрокка эга бўлиши мумкин.
Хўш, мотоциклга сунъий идрокнинг нима кераги бор? Албатта, ишлаб чиқарувчи биринчи галда мотоциклчининг хавфсизлиги ғамини ейди. Мотоциклчиларнинг кўпи оддий хавфсизлик қоидаларини писанд қилмаслигини яхши биласиз, тезлик режимига эса умуман риоя этишмайди. Айнан шу ҳолатда сунъий идрок ёрдамга келади ва ўйламай-нетмай тез ҳайдашнинг хавфидан одам овозида огоҳлантиради. Бордию, мотоциклчи маслаҳатни қулоғига иладиган аҳволда бўлмаса, қувликка ўтади. Яқинда фарзандининг туғилган куни эканлиги ва оиласи учун ҳам ўз ҳаётини сақлаши лозимлигини уқтиради.
Kawasaki инженер ва дастурчилари мотоцикл ва мотоциклчи орасидаги мулоқотни имкон қадар ҳиссиётга бой этиш устида изланяпти. Янги тизимга “Emotion Generation Engine and Natural Language Dialogue” деб ном берилди. Уни тайёрлашга SoftBank гуруҳи таркибига кирувчи Cocoro SB Corp компанияси мутахассислари қарашмоқда. Айтиш керакки, бу компания мутахассислари сунъий идрок яратишнинг пири бўлиб кетган.
Мотоциклчи билан бефарқ овозли робот эмас, алоҳида виртуал шахс мулоқот қилади. Персонал ёрдамчи қанақа хулқ-атворли бўлишини, ҳаттоки, муаллифларнинг ўзи ҳам билмайди, барчаси эгасига боғлиқ. Кучли ҳаяжон ёки хатарли ҳолатда сунъий идрок мотоцикл бошқарувини ўз зиммасига олади. Бу билан ҳаттоки, ҳайдовчининг ҳаётини қутқариб қолса бўлади. Инсон ҳаёти эса ҳаммасидан қимматли, шундай эмасми? “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди