date

Бостон Дйнамиcс робот-ити қурилиш объектларини қўриқлашни бошлади

Бостон Дйнамиcс робот-ити қурилиш объектларини қўриқлашни бошлади

"Бостон Дйнамиcс" ва "Асйлон" компаниялари ҳамкорликда DroneDog деб номланган роботлаштирилган қўриқчини намойиш этди. Ушбу қурилма машҳур тўрт оёқли Спот роботи асосида яратилган бўлиб, махсус PupPack хавфсизлик тизими билан жиҳозланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги қурилма ҳудудларни кеча-ю кундуз патруллаш, қоидабузарликларни аниқлаш ва объектларни инсон иштирокисиз назорат қилиш имкониятига эга. Роботнинг қуввати камайганда, у мустақил равишда DogHouse қувватлантириш станциясига қайтади.

Ушбу модул роботни ноқулай об-ҳаво шароитидан ҳимоя қилади ва энергиясини тиклайди.

DroneDog ҳозирга қадар реал шароитларда 250 мингдан ортиқ автоматик миссияларни муваффақиятли якунлади ва 240 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтди. У 20 карра яқинлаштириш хусусиятига эга тепловизор, сунъий интеллект алгоритмлари ва шифрланган алоқа тизими билан таъминланган.

Робот мураккаб релефларда ҳаракатланиш, зинапоялардан кўтарилиш ва қоронғуда ишлаш қобилиятига эга. Операторлар қурилмага масофадан уланиб, вазиятни назорат қилишлари мумкин.

DroneDog роботининг бошланғич нархи 74,5 минг доллар этиб белгиланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Бостон Дйнамиcс робот-ити қурилиш объектларини қўриқлашни бошлади