06:26 / 29.11.2016
7 262

“Европада йил автомобили” танлови финалчилари номи маълум қилинди

“Европада йил автомобили” танлови финалчилари номи маълум қилинди

Европанинг “Йил автомобили” танлови ташкилотчилари еттита финалчи номини эълон қилишди. Ғолиб номи кейинги йилнинг март ойида Женевада ўтадиган моторшоуда маълум қилинади.

Танловда 22 мамлакатдан ташриф буюрган журналистлардан иборат ҳайъат аъзолари финалчиларни 40та талабгор ичидан танлаб олишди. Омадлилар сафидан Европанинг бешта ва Япониянинг иккита модели жой олди. Аммо айрим янгиликлар, масалан, Honda NSX суперкари, Jaguar F-Pace ва Skoda Kodiaq кроссоверлари, Tesla Model X электрокарларига финалчилар рўйхатидан ўрин беришмади.

Эслатиб ўтамиз: “Европада йил автомобили” танловининг ғолиби Opel Astra хэтчбеки бўлган эди.







arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “Европада йил автомобили” танлови финалчилари номи маълум қилинди