Австралия судлари мамлакатнинг энг йирик авиакомпанияси Qantas'ни Covid-19 пандемияси даврида 1,800 дан ортиқ ходимни ноқонуний равишда ишдан бўшатгани учун 90 миллион австралия доллари (тахминан 59 миллион АҚШ доллари) жаримага тортди.
Австралия Транспорт Ишчилари Касаба уюшмаси бу қарорни олқишлаб, уни мамлакат тарихидаги энг катта иш берувчи жаримаси сифатида баҳолади. Федерал суд судяси Майкл Ли жариманинг бошқа йирик компаниялар учун ҳам огоҳлантириш бўлишини таъкидлади.
Qantas ўз баёнотида жаримани тўлашга рози эканини билдириб, ходимларга етказилган “ҳақиқий зарар” учун жавобгарликни тан олди. Компания раҳбари Ванесса Хадсонга кўра, 2020-йилда қабул қилинган ташқи ташкилотларга ишларни топшириш қарори ходимлар ва уларнинг оилалари учун оғир оқибатларга олиб келган.
Суд қарорига кўра, жариманинг 50 миллион доллари тўғридан-тўғри касаба уюшмасига тўланади. Бу, уюшма таъкидлашича, “беш йиллик курашда адолатнинг ғалабаси” бўлиб, авиакомпания ишини севиб келган содиқ ходимлар учун муҳим қарор бўлди.
Мазкур жарима Qantas'нинг сўнгги йилларда дуч келган бир қатор можароларидан биридир. Компания 2024-йилда ноқонуний ишдан бўшатилганларга 120 миллион доллар компенсация тўлашга ҳам мажбур бўлганди. Шунингдек, 2023-йилда эса бекор қилинган рейсларга чипта сотгани учун 100 миллион доллар жаримага тортилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар