Рақобат қўмитасига фуқаро томонидан янги олинган Onix автомобилининг камчилиги сабабли, уни янгисига алмаштириш ва автомашина билан боғлиқ 10,5 миллион сўм харажатларни қайтариб олишда ёрдам сўралди, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти.
Фуқаро Asacar автосалонидан 221,64 миллион сўм нархда, 50% бошланғич тўлов асосида Onix Premier русумли автомобиль сотиб олган. Аммо автомобилни газ баллонини ўрнатиш учун сервис текширувига олиб борганда, устки қисмида бўялган жойлар аниқланган.
Истеъмолчи бу ҳолатни автосалон раҳбариятига хабар қилган, аммо автомобилни янгисига алмаштириш рад этилган. Шундан сўнг фуқаро Рақобат қўмитасидан ёрдам сўраган.
Рақобат қўмитаси ва UzAuto Motors АЖ билан ҳамкорликда мурожаатни ўрганиб чиқди ва Asacar Autosentr дилер томонидан фуқаро талабига биноан янги автомобиль етказиб берилди. Шунингдек, автомобиль билан боғлиқ 10,5 миллион сўм харажатлар тўлиқ қопланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!