date

Хитойда электромобил уруши: BYD фойдаси кескин камайди

Хитойда электромобил уруши: BYD фойдаси кескин камайди

Хитойнинг машҳур электромобил ишлаб чиқарувчиси BYD фойдаси камайгани сабабли акциялари 8 фоизга тушди. Бунга машиналар нархини тушириш бўйича рақобат сабаб бўлди.

BYD апрель–июн ойларида соф фойдаси 6,4 миллиард юан (тахминан 900 миллион доллар)ни ташкил этганини маълум қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кам. Компания нархлар бўйича рақобатнинг кескинлашгани бутун соҳани салбий таъсирга учратаётганини билдирди.

BYD Tesla, Nio ва XPeng каби рақиблар билан рақобатлашмоқда. Харидорларни жалб қилиш учун улар ҳам нархларни туширмоқда.

Сўнгги икки йилда Хитойда машиналар нархи ўртача 19 фоизга арзонлашган. Мутахассислар бундай ҳолат келажакда ортиқча автомобил ишлаб чиқаришга олиб келиши мумкинлигини айтмоқда.

Шунга қарамай, BYD ҳануз дунёдаги энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчиси бўлиб қолмоқда ва ўсишда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хитойда электромобил уруши: BYD фойдаси кескин камайди