Бир йил муқаддам, Бразилияда рестайлинг қилинган Cobalt намойиш қилинган эди. Аслида, ушбу содда ва анча арзон бўлган, биринчи галда ривожланаётган мамлакатлар бозори учун мўлжалланган седан Лотин Америкаси мамлакати автомобилсозлари томонидан барпо этилган. Шунга қарамай, ташқи кўриниши сезиларли яхшиланган седан Жанубий Америка минтақасидан бош ҳудудларда, ҳозирча, пайдо бўлгани йўқ. Ва ниҳоят, яқинда интернет тармоғида GM Uzbekistan компаниясининг Асакадаги заводига оид хабарлар пайдо бўлди: бу ерда рестайлинг қилинган Кобальтни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрилмоқда, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Интернет тармоғида пайдо бўлган фотосуратлардан айтиш мумкинки, ушбу заводда ишлаб чиқиладиган седан Жанубий Америка автомобилидан умуман фарқ қилмайди. Унинг салонига оид суратлар ҳозирча мавжуд эмас, двигатели эса, ўзгармайди, дейиш мумкин. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи Кобальтларга 106 от кучига эга, 1,5 литрли мотор ўрнатилади. Бунинг учун республикада йилига 360 минг донагача автомобиль двигателлари ишлаб чиқарувчи завод барпо этилган.
Айтиш жоизки, ҳозирча, гап Chevrolet савдо белгиси остида автомобиллар ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. GM Uzbekistan заводи ички бозор учун шу белгидан фойдаланади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Россияга Ravon савдо белгиси билан етказилади. Шунга кўра, Cobalt — бу Ravon R4 ҳисобланади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, илк авлод седанлар Россияга яқинда етказиб берила бошлангани ҳисобга олинса, янгиси ҳақида ўйлаш ҳали эрта, дейиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди