date

Ўзбекистонда саккиз ой ичида электромобил импорти икки баробарга ўсди

Ўзбекистонда саккиз ой ичида электромобил импорти икки баробарга ўсди

2025 йилнинг январ–август ойлари давомида Ўзбекистонга 29 мингга яқин электромобил олиб кирилгани маълум бўлди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки баробарга кўп бўлиб, электромобиллар бозоридаги сезиларли ўсишни кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб хабар берилди, деб маълум қилди customs.uz.

Маълум қилинишича, ушбу даврда мамлакатга умумий 42 минг 230 дона енгил автомобиллар импорт қилинган. Улар учун тўланган умумий маблағ 640,7 млн АҚШ долларини ташкил қилган. Солиштириш учун, 2024 йилнинг шу даврида 47 минг 928 дона автомобил олиб кирилган ва 914,7 млн доллар сарфланган эди.

Айниқса электромобиллар импортидаги ўсиш даражаси жудда катта. 2025 йилнинг саккиз ойида 28 минг 948 дона электрокар олиб кирилган бўлиб, бу 2024 йилдаги 12 минг 907 донага нисбатан қарийб икки баробар кўпдир. Молиявий сарф ҳам сезиларли ошган: 2024 йилда 166,7 млн доллар сарфланган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 358,9 млн долларни ташкил этмоқда.

Ана шундай ўсиш фонида бензин ва ҳибрид двигателли автомобиллар импорти эса пасайишни кўрсатди. Бензинда ҳаракатланувчи 11 минг 166 дона автомашина учун 233,6 млн доллар сарфланган. Солиштириш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 24 минг 995 дона ва 541,1 млн доллар эди. Ҳибрид автомобиллар импорти ҳам сезиларли даражада камайган: 2025 йилда 2 минг 25 дона ҳибрид олиб кирилган ва 46,1 млн доллар тушум қайд этилган. Бу эса ўтган йилдаги 10 минг 017 дона ва 192,8 млн долларлик импортдан анча камдир.

Шу билан бирга, дизел моторли автомобиллар импортида кичик бўлса-да ўсиш кузатилмоқда. 2025 йил давомида 91 дона дизел двигателли авто олиб кирилган бўлиб, улар учун 2,1 млн доллар сарфланган. Солиштириш учун, 2024 йилнинг мос даврида фақат 9 дона дизел автомобил импорт қилинган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда саккиз ой ичида электромобил импорти икки баробарга ўсди