date

Тошкентда “паркoвка” аҳоли учун имтиёзли тартибда амал қилади

Тошкентда “паркoвка” аҳоли учун имтиёзли тартибда амал қилади

Тошкент шаҳрида тўхташ жойлари тизимида аҳоли учун қатор қулайликлар жорий этилиши кутилмоқда. Пойтахтда пулли “парковка”лар ташкил этилган кўчаларда яшовчи кўп қаватли уйлар аҳолиси учун резидентлик асосида махсус имтиёзлар берилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Янги тартибга кўра, резидентлик руҳсатномасига эга бўлган фуқаролар ўз маҳалласидаги тўхташ жойларидан кечки вақтдан то тонгга қадар имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Кундузги вақтларда эса муайян чегирмалар кўзда тутилган, байрам ва дам олиш кунларида эса имкониятлар янада кенгроқ тарзда тақдим этилади.

Ҳозирда руҳсатномаларни олиш жараёнини енгиллаштириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш бу йилнинг ноябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган.

Мазкур ишлар тугагач, шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, унда руҳсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, қайси тоифадаги фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиши мумкинлиги ва тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгилаб берилади.

“Қарор қабул қилинган пайтда унинг мазмуни билан барча ҳамшаҳарлар танишиб чиқишлари учун белгиланган тартибда эълон қилинади”, – дея таъкидланди ҳокимлик ахборотида.

Маълумот учун, илгари қабул қилинган қарорга мувофиқ, пойтахтда пулли “парковка” тарифлари тасдиқланган эди. Жами 5 та зона белгиланган бўлиб, улардаги нархлар талаб даражасига қараб фарқ қилади. Масалан, биринчи зона — шиддатли ҳаракат ва тўхташга юқори эҳтиёж мавжуд бўлган марказий ҳудудларни ўз ичига олади. Бу ерда соатига 12 000 сўм тўланади. Энг чекка ва кам гавжум ҳудудларни қамраб олган бешинчи зонада эса нарх 5 000 сўм этиб белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда “паркoвка” аҳоли учун имтиёзли тартибда амал қилади