date

Ногирон болалар учун ижтимоий такси хизматлари бутун мамлакатда кенгаймоқда

Ногирон болалар учун ижтимоий такси хизматлари бутун мамлакатда кенгаймоқда

Ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган ижтимоий такси хизмати эндиликда бутун мамлакат бўйлаб кенгаймоқда. Баҳор ойларида ушбу лойиҳа синов тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида йўлга қўйилган эди. Энди эса унга яна 11 та шаҳар қўшилди: Бухоро, Қарши, Фарғона, Урганч, Қўқон, Жиззах, Наманган, Навоий, Нукус, Гулистон ва Хива. Шундай қилиб, ҳозирда хизмат 14 та шаҳарда фаолият кўрсатмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Yandex Узбекистан билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бу эса ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари учун катта қўллаб-қувватлаш ва қулайликни таъминлайди.

Амалда бу нима англатади? Ногирон бола энди мактабга такси орқали осонлик билан бориб-келиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, давлат ҳар бир бола учун ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравар қийматига тенг — 494 400 сўмгача транспорт харажатларини қоплайди. Компенсация миқдори эса боланинг ногиронлик даражаси ва имтиёз турига қараб сафар қийматининг 60% ёки 100% қисмини ташкил этиши мумкин.

Сафарни Yandex Go мобил иловаси орқали буюртма қилиш мумкин. Иловада ногиронлар аравачаси билан ҳаракатланувчи йўловчилар учун махсус имкониятлар мавжуд: “Ногиронлар аравачасида бўламан” ёки “Машина топишга ёрдам беринг”. Шу тариқа, платформа ҳар бир оилага қулайлик ва эркинлик яратади.

Мухим жиҳати — Yandex Go бу буюртмалардан даромад олмайди. Компенсация тўғридан-тўғри ҳайдовчиларга йўналтирилади ва хизмат комиссияси олинмайди. Бу эса хизматнинг шаффоф ва самарали бўлишини таъминлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ногирон болалар учун ижтимоий такси хизматлари бутун мамлакатда кенгаймоқда