Россия автомобиль саноатидаги янги Lada Vesta ва Lada Xray моделлари Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиниши мумкин. Машиналар Ўзбекистон, Тожикистон ва минтақанинг бир қатор бошқа давлатларига Қозоғистондаги «Азия-Авто» корхонаси орқали етказиб берилиши кўзда тутилган, дейилади Kun.uz сайти хабарида.
«Колеса.ру» порталининг хабар беришича, автомобиллар Уст-Каменогорскда жойлашган «Азия-Авто» заводида йиғилмоқда.
Қозоғистон корхонаси вакилларининг сўзларига кўра, Lada автомобилларини 2017 йилда 10 минг нусхада чиқариш режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, Тожикистонга «АвтоВАЗ»дан ташқари Ravon бренди ҳам етказиб берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги катта ҳукумат делегацияси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига 26 декабрь куни ташриф буюради. Ушбу ташриф чоғида бу масала юзасидан ҳам аниқлик киритилиши эҳтимолга яқин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди