Транспорт вазирлиги маълумотича, 2026 йил якунига қадар пойтахтга жами 1200 та янги автобус ва электробус олиб келинади.
Жорий йил октябрда “Тошшаҳартрансхизмат” 200 та 12 метрли электробусни қабул қилиб олади. Улар асосида тўртта янги автобус йўналиши очилади.
2026 йилда яна мингта автобус олиб келиниши режалаштирилган. Улардан 30 таси 18 метрли, 500 таси 12 метрли, 470 таси эса 9 метрли бўлади. Янги транспорт воситалари 48 та йўналишда ҳаракатланади.
Янги автобуслар учун Янги Тошкент ҳудудида учта автосарой қурилади. Лойиҳа амалга ошса, шаҳарда жами 2891 та автобус ҳаракатланади ва йиллик 750 миллион йўловчи ташилади.
Бундан ташқари, туризм кўчалари орқали кечки 22:00 дан 06:00 гача ҳаракатланадиган 15 та тунги автобус йўналиши йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбекистон Yutong ва King Long компанияларидан 1000 та автобус ва электробус харид қилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!