АҚШ ҳукумати Tesla автомобилларининг автопилот тизими бўйича тергов бошлади. Сабаб — автомобилларнинг қарама-қарши йўлдан юриши ва қизил чироқда тўхтамаслиги ҳақида хабарлар келиб тушган.
Тергов 2,9 миллион автомобилни ўз ичига олади. Бу режимда машина мустақил ҳаракатланади, аммо ҳайдовчи назоратни сақлаши керак. Айрим ҳолатларда бу ҳолатлар аварияга сабаб бўлган.
Расмийлар Tesla муаммони ҳал қилиш устида ишлаётганини билдирди. Тергов автомобилларнинг бурилиш пайтида йўлни нотўғри кесиб ўтиш ҳолатларини ҳам ўрганади.
Tesla бу масалада изоҳ бермади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар