Бугун, 3 январь куни ярим тунда, соат 01:00 атрофида Тошкентда даҳшатли ЙТҲ қайд этилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари берган хабарга асосланиб Qalampir.uz сайти маълум қилмоқда.
Ёғингарчилик вақтида ердаги чанг сув билан аралашади. Натижада эса ер музлаганданда хавфлироқ ҳолатга келади. Бундай вақтда эса тезликни ошириш, зудлик билан тўхташ тавсия этилмайди. Тунда содир бўлган ЙТҲга айнан шулар сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Тошкент шаҳрининг Себзор кўчасидан келаётган автомобиль тоннелга тушиб кетаётган чоғида ЙТҲга учради. Энг қизиғи Gentra русумидаги мазкур автомобиль билан содир бўлган ЙТҲнинг бошқа иштирокчиси йўқ. Автомобиль йўл четидаги симёғочга бориб урилган ва таниб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолган.
Автомобилнинг ҳозирги ҳолатидан кўриниб турибдики, ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлган. Шу ўринда савол туғилади: ҳайдовчи омонми? Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарларга қараганда, ҳайдовчининг қўли ва бурни синган. У зудлик билан шифохонага олиб кетилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди