Fiat Chrysler Automobiles (FCA) компанияси Google билан ҳамкорликда ўзининг Uconnect номли ахборот тизимини такомиллаштириб, Android 7.0 базасида унинг янги версиясини яратиш мақсадида, деб хабар бермоқда Terabayt сайти.
Нашрнинг қайд этишича, Android платформасида яратилган автомобилларга мўлжалланган янги тизим шу ҳафтада Лас-Вегас (АҚШ, Невада) шаҳрида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмаси доирасида омма эътиборига ҳавола этилади.
Uconnect ва Android бирлашуви автомобил учун смартфонлардаги иловалар билан бутунлай мос келадиган янги тизимни яратишга имконият яратади. Мисол учун буларга Google Maps харита хизмати ва Google Assistant ёрдамчисини киритиш мумкин.
Android 7.0 базасида яратилган илк авто-тизим Chrysler 300 автомобилига ўрнатилган 8,4 дюймли экранда намойиш этилади. Бундай ҳамкорлик иккала томон учун манфаатли: агар бу орқали Fiat мижозларга энг илғор ахборот тизими билан қувватланган уловларни таклиф этса, Google автомобилсозлик соҳасига янада чуқурроқ кириб боради, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди