date

Жиззахга замонавий автобуслар етказиб берилди

Жиззахга замонавий автобуслар етказиб берилди
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Жиззах шаҳрига 10 та замонавий "ANKAI" автобуслари етказиб берилган. Ушбу автобуслар "Жиззах текстил логистика" МЧЖга қарашли автобус паркни тўлдириб, шаҳар ички жамоат транспорти йўналишларида фойдаланишга топширилади.

Қайд этилишича, Жиззах вилоятида йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу борада йўловчи ташиш хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан транспорт воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш ва сонини кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги вақтларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида автобус паркларини янгилаш ишлари фаол амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент автобус парки 202 та янги автобус билан тўлдирилди.

Андижон эса 60 та янги электробус қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Жиззахга замонавий автобуслар етказиб берилди