Рестайлинг қилинган Toyota Highlander кроссовери хавфсизлик соҳасида тақдим қилинувчи Top Safety Pick+ нуфузли мукофотини олган Toyota компаниясининг 10 модели бўлди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Мукофотни тақдим қилувчи АҚШнинг Йўл хавфсизлиги суғурта институти мутахассислари Highlander’нинг базавий комплектациясидаёқ йўловчиларни аниқлаш функциясига эга тўқнашувлар олдини олиш, ҳаракат полосаларини кузатиш ва фаралар нурининг автоматик қайта уланиши тизимларининг мавжудлигини юқори баҳолашган. Бошқа компаниялар моделларида фаол хавфсизлик тизимлари стандарт қурилмалар рўйхатига кирмайди ва қўшимча опциялар сифатида тақдим қилинади.
Япон компанияси харажатларни камайтириш учун хавфсизлик тизимларининг арзон версияларини ўрнатмаган. Аксинча, мутахассисларнинг айтишича, тўқнашувларнинг олдини олиш тизими аввалги авлоддаги моделда ўрнатилганга нисбатан яхшиланган. Кроссовер стандарт краш-синовлар: олд томондан, ён томондан тўқнашиш ва томнинг ағдарилишдаги мустаҳкамлигини текшириш натижаларига кўра яхши баҳолар олган.
Янги Highlander АҚШда 2016 йил ноябридан сотувга чиққан. Машининг мотор гаммасига 185 ва 295 от кучига эга 2,7 ва 3,5 литрли двигателлар кирган. Шунингдек, 306 от кучига эга 3,5 литрли двигатель ҳам таклиф қилинади. АҚШда машина 30630 доллардан бошлаб сотилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди