00:27 / 19.01.2017
7 906

Rolls-Royce хитойлик миллиардер учун олтиндан лимузинлар ясаб берди

Rolls-Royce хитойлик миллиардер учун олтиндан лимузинлар ясаб берди

Британиянинг Rolls-Royce автомобилсоз компанияси Phantom моделининг икки эксклюзив экземпляри чиқарилганини маълум қилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.

Rolls-Royce Motor Cars Шарқий Европа ва МДҲ бўйича корпоратив коммуникациялар директори Франк Тимманнинг маълум қилишича, автомобиллар хитойлик миллиардер Стивен Хуаннинг буюртмасига асосан ясалган. Келажакда бизнесменга тегишли, Макаода жойлашган The 13 меҳмонхонасига хизмат кўрсатувчи 30 та Phantom мана шу намуналар асосида ясалади.

Машиналарнинг кузовлари 999-проба олтин билан қопланган, капотдаги эмблема эса 750-пробали 97,1 грамм тилладан ишланган. RR монограммаси 336 та қирраланган олмослардан ясалган.

Бундан ташқари, кузов бўйлаб безак чизиғини заргар Марк Курт ўз қўллари билан туширган.

Машина эшикларида жойлашган зонт дасталари ҳам олтиндан ишланган.

Мазкур автомобилларни йиғиш учун Гудвуддаги заводда янги ускуналар ўрнатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Rolls-Royce хитойлик миллиардер учун олтиндан лимузинлар ясаб берди