Ўтган йили General Motors компанияси томонидан сотиб олинган Cruise Automation компанияси ўзи бошқарилувчи Chevrolet Bolt автомобилининг Сан-Франциско бўйлаб сайри видеосини жойлаштирди. The Detroit News нашрининг маълум қилишича, автопилот тизими Chevrolet Bolt электрокарига ўрнатилган, машинада сайр чоғида GM президенти Дэн Амманн бўлган.
Chevrolet Bolt 200 от кучига эга электрокар бўлиб, бир қувватланишда 320 км гача йўл боса олади. Бу модель АҚШда 2017 йилнинг энг яхши машинаси деб аталганди.
Роликда автопилотнинг турли йўл шароитларида ишлаши кўрсатилган: машина йўлнинг қатнов қисмига қўйилган автомобилларни четлаб ўтган, полосани алмаштирган, йўловчилар ва велосипедчиларни ўтказиб юборган ҳамда бекатдан чиқаётган автобусни қувиб ўтиш кераклиги-йўқлиги борасида қарор чиқарган. Компанияда бу сайр тўлиқ автоном режимда одам иштирокисиз ўтгани айтилди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Айни вақтда бу машина Скоттсдейл, Аризона ва Мичиганда ҳам синовдан ўтказилмоқда. Аввалроқ GM компанияси автопилотга эга серияли машиналарни 2020 йилгача йўлларга олиб чиқишга ваъда берганди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”