Хитойнинг BYD компанияси яқин 2-3 йил ичида АҚШда электромобиллари ва гибридларини сотишни бошламоқчи. Бу ҳақда "Коммерсантъ" нашрига таяниб "Кун.уз" сайти хабар бермоқда.
BYD АҚШ енгил автомобиллари бозорига чиқадиган Хитойнинг биринчи автомобилсозлик компанияси бўлиши мумкин. Ҳозирда АҚШда бу бренднинг автобуслари сотилмоқда, яқин йилларда хитойликлар АҚШ аҳолисига гибридлар ва электрокарларни таклиф қилмоқчи.
Аввалроқ Хитойнинг Guangzhou Automobile Group компанияси шўъба корхонаси GAC Motor 2019 йилда АҚШ бозорига чиқмоқчи эканлиги маълум қилинганди. Компания юк машиналари, автобус ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаради ва Toyota, Honda ва Fiat каби номдор компаниялар билан ҳамкорлик тажрибасига эга. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди