
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти жамоат транспортлари ҳамда тез тиббий ёрдам машиналарида хавфсизликни таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилмоқда.
Президент қарорига (ПҚ-360) мувофиқ, Ички ишлар, Транспорт ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида йўналишли автобуслар ҳамда “Тез ёрдам” машиналарига босқичма-босқич ташвиш тугмалари ўрнатилади. Бу тугмалар фавқулодда ҳолатларда дарҳол хавфсизлик хизматларига мурожаат қилиш имконини беради.
Бундан ташқари, 2026-йил 1-январдан бошлаб Қўриқлаш департаменти томонидан техник қўриқловдаги объектларга нисбатан дифференциал тўлов тизими жорий этилади. Бу эса ҳар бир объект хусусиятига қараб, хизмат нархини мослаштириш имконини беради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.