18:56 / 02.02.2017
15 868

Ўзбекистондаги энг харидоргир автомобиллар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистондаги энг харидоргир автомобиллар рейтинги эълон қилинди

OLX эълонлар сервисининг аналитиклари 2016 йил статистикасини ўрганиб чиқди ва қайси автомобиль маркалари кўпроқ сотилганлигини аниқлади.

Биринчи ўринни сўзсиз Chevrolet маркаси эгаллади. Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистон худудида йиғилувчи бу автомобиль маркасига интернет орқали амалга оширилган барча харидларнинг 56 фоизи тўғри келди, деб ёзади "Дарё.уз" сайти. Бу марка автомобилларининг онлайн нархи бир неча минг доллардан бошланади.

ВАЗ маркаси уч марта пастроқ кўрсаткични кўрсатди. ВАЗ маркасига OLX’да амалга оширилган барча битимларнинг 16,5 фоизи тўғри келди. «Жигули» нархи OLX’да бир неча миллион сўмдан бошланади. Учинчи ўринга Daewoo маркаси сазовор бўлди. Жанубий Корея бренди порталдаги ҳар ўнинчи битим предмети бўлган.

Бешталикка шунингдек, бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган ишлаб чиқарувчилар: Германиянинг Mercedes ва Россиянинг ГАЗ маркалари киритилди. Улар яқин натижаларга эришган: ҳар иккала марка ҳисобига 2016 йилда амалга оширилган муваффақиятли битимларнинг тахминан 2 фоизи тўғри келган.

Ўнталикни барча харидларнинг 0,7 дан 2 фоизгача улуши тўғри келган маркалар якунлади. Улар орасидан энг илдамлари — Германиянинг BMW ва Россиянинг «Москвич» маркаларидир. Ундан кейин Жанубий Кореянинг яна бир вакили – Hyundai. Энг охирги ўринларни эса Япония давлатининг вакиллари— Nissan ва Toyota маркалари эгаллади. Улар ҳисобига барча битимларнинг 0,8 фоизи тўғри келди.

OLX маълумотларига кўра, Ўзбекистонда харид қилинадиган авто маркаларининг 2016 йилги Топ-10 талиги қуйидагича кўринишга эга:

1. Chevrolet
2. ВАЗ
3. Daewoo
4. Mercedes
5. ГАЗ
6. BMW
7. «Москвич»
8. Hyundai
9. Toyota, Nissan
10. ZAZ

Харидоргир моделлар

Энг харидоргир моделлар асосан Chevrolet маркасига тегишли бўлган. Рейтингда биринчи ўринда барча битимларнинг 16,6 фоизи билан Spark модели, 12,9% билан Lacetti ундан бироз ортда қолмоқда. 10,1 фоизга Chevrolet Nexia эришган, Chevrolet маркасининг яна бир модели Matiz, Chevrolet Nexia’дан ярим фоизгагина ортда қолган. Cobalt ҳисобига битимларнинг 7,4 фоизи тўғри келган. Олтинчи ўринда – 4,4% билан Daewoo Matiz, ундан кейин Chevrolet Captiva ва Daewoo Nexia моделлари, ҳар иккала модель ҳисобига барча битимларнинг 3,9 фоиз и тўғри келган. Битимларнинг 3 фоизигина ВАЗ 2106 ҳисобига, ва битимларнинг салкам 40 фоизи бошқа моделларга тўғри келган.

Ўзбекистонда энг харидоргир авто моделларининг 2016 йилги Топ-10 талиги:

1. Chevrolet Spark
2. Chevrolet Lacetti
3. Chevrolet Nexia
4. Chevrolet Matiz
5. Chevrolet Cobalt
6. Daewoo Matiz
7. Chevrolet Captiva, Daewoo Nexia
8. ВАЗ 2106
9. Chevrolet Malibu
10. Chevrolet Epica

Нарх бўйича рекордлар

Бюджет автомобилларнинг нархи OLX’да бир неча миллион сўмдан бошланади, аммо премиум-сегментда ҳам антиқа таклифлар бор. Улардан бири — тўлиқ реставрация қилинган «Чайка» 13 раритет совет автомобили. Сотувчи томонидан белгиланган нарх 100 минг доллар.

Mercedes’дан гелендваген деб аталувчи кам йўл босган G55 йўлтанламас автомобили 130 минг долларга сотилмоқда. Германиядан келтирилган Porsche Cayenne — 95 минг доллар, Panamera эса— 88 минг долларга сотувга қўйилган.

Драйвни хуш кўрадиганлар учун ҳам таклифлар бор. 60 минг долларга Тошкентда Maserati Ghibli сотилмоқда. Айнан шундай нархда машҳур Ford Mustang автомобилини харид қилиш мумкин. Ford Mustang автомобилини эълон муаллифи ер участкасига алмашишга ҳам тайёр.

OLX Ўзбекистонда «Енгил автомобиллар» рукни бўйича Audi Q7 автомобилининг 220 миллион сўм — тахминан 67,5 минг долларга сотилганлиги 2016 йилнинг энг қиммат битими сифатида тан олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистондаги энг харидоргир автомобиллар рейтинги эълон қилинди