Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида Spark автомобилини ўзгартириб электромобилга айлантираётган хоразмлик автоуста билан суҳбат тарқалди. Carzone.uz мухбири буни аниқлаштириш учун электромобилсозликда фаолият юритаётган тадбиркор билан телефон орқали алоқа боғлаб, айрим саволларга ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, Хоразмда ички ёнув двигателли анъанавий автомобиллардан электромобиллар тайёрлаш амалиёти синовдан ўтган ва ҳозир айрим намуналар йўлларда ҳаракатланаётибди. Бу жараёнда автомобилнинг ички ёнув двигатели олиб, ўрнига электромотор қўйилади. Машинани кислотали аккумуляторлар ҳаракатга келтиради. Литий-ионли аккумуляторлардан фойдаланиш имконияти ҳақида берилган саволга, “нарх бир оз қимматлашиши мумкин”, деган жавоб олинди.
Маҳаллий электромобиль тўла заряди билан 100-120 км йўл босади. Уни қувватлаш 3-4 соат вақт талаб қилади ҳамда 2-3 минг сўмга тушади. Нафақат, Spark, балки бошқа русумларни, жумладан, ВАЗ автомобилларини ҳам электромобилга айлантиришнинг имкони бор.
Хоразмлик тадбиркорлар ишни йўлга қўйиб олгач, бошқа вилоятларда ҳам ўз марказларини очиш режаси бор.
Охирги йилларда жаҳонда экология масаласи кун тартибидан ўрин олаётганлиги туфайли ички ёнув двигателли автомобиллардан электромобилларга ўтиш жараёни амалга ошмоқда. Мамлакатимизда ҳам турли саноат корхоналари ва автомобиллар чиқараётган газ-тутун сабабли экологик вазият мақтангулик даражада эмас. Шу сабабли Ўзбекистонда электромобилларни кенг тарғиб қилиш атроф-муҳит муҳофазаси йўлида сезиларли қадам бўлади, деб ҳисоблаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”