Тошкентда йўловчи автобуси ариққа тушиб кетди

Тошкентда йўловчи автобуси ариққа тушиб кетди
Тошкентда йўловчи автобуси ариққа тушиб кетди

Тошкентда ТТЗ-“Дўстлик” метро бекати йўналишида ҳаракатланган 49-рақамли “Исузу” йўловчи автобуси сирпанчиқ йўлда ағдарилиб кетди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Маълум бўлишича, Яшнобод туманидаги Авиасозлар кўчаси бўйлаб ҳаракатланган йўловчи транспорти ариққа тушиб кетиб, ёнбошлаб қолган. Воқеа жойидан олинган фотосуратлар Facebook’даги гуруҳлардан бирида жойлаштирилди.

Тахминий маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган. Гувоҳларнинг фикрича, воқеага музлаб қолган йўл сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар