Германиянинг дунёга машҳур BMW компанияси ўзининг фуқаролар учун моделлари дизайни билан шуғулланувчи мутахассисни танлади. Бу лавозимга Skoda компаниясининг собиқ бош дизайнери Йозеф Кабан лойиқ кўрилди. У янги вазифасида Карим Ҳабиб ўрнини эгаллайди, деб ёзади Кун нашри.
M- ва i-моделларининг ташқи кўринишлари билан эса Домагой Дукеч шуғулланади. У 2010 йилдан буён BMW компаниясида ишлайди, бунгача айрим моделларнинг экстерьерларига масъул бўлган, хусусан, BMW i бўлимида фаолият юритган.
Кабан ҳам, Дукеч ҳам BMW компаниясига қарашли барча бўлинмаларнинг бош дизайнери Адриан ван Хойдонкка бўйсунади.
Карим Ҳабиб 2012 йилдан BMW шеф-дизайнери бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, унинг янги иш жойи ҳам автомобиль саноати билан боғлиқ, аммо қайси компания экани ҳозирча номаълум.
Йозеф Кабан BMW компаниясига қадар Volkswagen концернига тегишли компаниялар моделларининг дизайни билан шуғулланган. Хусусан, у Skoda Octavia, Kodiaq ва Superb, Volkswagen Lupo ҳамда Bugatti Veyron моделлари чизмасида иштирок этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди