date

Skoda Октавиа тўлиқ гибрид двигател билан таъминланади

Skoda Октавиа тўлиқ гибрид двигател билан таъминланади

Skoda компанияси ўзининг машҳур Октавиа моделини тўлиқ гибрид тизим билан бойитишга қарор қилди. Бренднинг техник раҳбари Жоҳаннес Нефтнинг сўзларига кўра, келажакда харидорларга ҳам оддий, ҳам тўлиқ гибрид ечимлар таклиф этилади. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.

Янги гибрид тизим Volkswagen Гольф ва Т-Рок моделларида қўлланиладиган технологияга асосланади. У 1,5 литрли турбодвигател, етти поғонали автомат узатмалар қутиси, электр мотор ва 1,6 кВ/соат сиғимли аккумулятордан иборат бўлиб, 136 ёки 170 от кучига эга версияларда тақдим этилади.

Шунингдек, янги плагин-гибрид Октавиа модели ҳам ишлаб чиқилмоқда. У 19,7 кВ/соатлик аккумулятор билан жиҳозланиб, фақат электр энергияси ҳисобига узоқ масофани босиб ўтиш имконини беради. Бу эса компания автомобилларидан фойдаланувчилар учун солиқ имтиёзларини тақдим этади.

Skoda дизел двигателли версиялардан ҳам воз кечмоқчи эмас. Компания раҳбари Клаус Зеллмернинг таъкидлашича, бренд ички ёнув двигателли автомобиллар бозорида барча имкониятларни очиқ қолдиришни мақсад қилган.

Тўлиқ электр қувватида ишлайдиган Октавиа модели ҳам режалаштирилган, бироқ у оммавий ишлаб чиқаришга ўн йилликнинг охиригача чиқиши кутилмаяпти. Ҳозирча компания мавжуд барча двигател турларини сақлаб қолишга эътибор қаратмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Skoda Октавиа тўлиқ гибрид двигател билан таъминланади