date

Магнит кучи билан рекорд: Хитойда янги тезлик даври бошландими?

Магнит кучи билан рекорд: Хитойда янги тезлик даври бошландими?

Хитой технология фронтида яна wоw-эффект. Мамлакат муҳандислари кўп тоннали электромагнит платформали вагонни атиги икки сонияда 700 км/соат тезликка олиб чиқишга муваффақ бўлди. Ҳа, бу оддий поезд эмас — бу келажак транспорти.

Хитой марказий телевидениесининг хабарига кўра, ушбу тажриба орқали магнит левитация технологиялари бўйича жаҳон рекорди ўрнатилган. Синов 400 метрли махсус йўлакда ўтказилган: платформа белгиланган тезликка чиқиб, сўнг хавфсиз тарзда тўхтаган.

Технология Хунан вилоятининг Чанша шаҳрида жойлашган Миллий мудофаа фан ва технология университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган. Муҳим деталь: бу лойиҳа устида 10 йил давомида изчил тадқиқотлар олиб борилган.

Мутахассисларнинг айтишича, мазкур ишланма вакуумли транспорт тизимлари, шунингдек, аэрокосмик технологияларни ишга тушириш ва синовдан ўтказиш учун бутунлай янги имкониятларни очиб беради. Қисқаси, бу фақат тезлик эмас — бу глобал технологик ўйин қоидаларини ўзгартирадиган қадам.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Магнит кучи билан рекорд: Хитойда янги тезлик даври бошландими?