
Tesla электромобиллар ишлаб чиқарувчисининг Хитойдаги даромади 2016 йилда уч баробар ошиб, 1,07 миллиардни ташкил этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб «Дарё» нашри хабар берди.
Ҳозирда Tesla даромадининг 15 фоизга яқини Хитой бозорига тўғри келади. Энг йириги эса Америка бозори бўлиб, ундаги даромади икки баробарга ўсиб, 4,2 миллиард долларни ташкил этди. Корпорациянинг жами даромади 2016 йилда 7 миллиард доллардан иборат бўлди.
Tesla ўз бизнесини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йили компания SolarCity қуёш батареялари ишлаб чиқарувчисини харид қилди, жорий йилда эса Tesla Motors номланишини Tesla’га ўзгартирди. Шунга қарамасдан, Tesla даромадининг 97 фоизи ҳамон электромобилларга тўғри келади.
Хитой ҳукумати мамлакатдаги электромобиллар сонини кўпайтиришга интилмоқда. Хитой аллақачон электромобиллар сони бўйича АҚШ ва Европа Иттифоқидан кейинги ўринни эгаллаган. Уларнинг сони 2016 йилда бир миллионга етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар