Шанхайда Tesla компаниясининг иккита электромобили Supercharger қувватлаш станцияси ҳудудида ёниб кетди, деб ёзади Кун нашри.
Компанияда ушбу ҳодиса юзасидан маълумотларга эга эканликлари тасдиқланди ва ёнғин бўйича тергов олиб борилаётгани маълум қилинган. Ёнғин вақтида ҳеч ким жабрланмаган ва барчаси иккита электромобилнинг шикастланиши билан якунланган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ёнғин Tesla Model S P85 моделида юзага келган. Ёнғин унинг ёнида турган бошқа электромобилни ҳам шикастлаган. Компанияда таъкидланишича, ёниб кетган Model S заряд станциясига уланмаган бўлган. Компания ёнғин машинадаги муаммолар ёки унинг салонида нимадир борлиги сабабли юзага келганини аниқлаши керак.
Компаниянинг 200 мингдан кўпроқ машинасидан иккитасигина йўл-транспорт ҳодисаси ёки ташқи таъсирсиз ёниб кетган. 2016 йил январда Норвегияда Model S зарядлаш қувватидаги қисқа туташув сабабли, августида эса Францияда синов вақтида ёниб кетган, бунга компания томонидан йўл қўйилган нуқсон сабаб бўлган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди