11:04 / 27.05.2015
10 341

Тошкентда йўловчилар оёқсиз ҳайдовчини кўргани маълум қилинди

Тошкентда йўловчилар оёқсиз ҳайдовчини кўргани маълум қилинди

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири Тошкентда ўзи ўтирган машина ҳайдовчисининг оёқлари йўқлигидан ҳайратланганини маълум қилди ва тегишли фотосуратни тақдим этди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Унинг сўзларига кўра, Matiz автомобилида ҳаракатланувчи бу инсон киракашлик билан шуғулланади. Гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам унинг хизматларидан фойдаланганини айтиб, у автомобилни анча хавфсиз бошқариши, бу ишни кўпчилик оддий ҳайдовчилардан яхши уддалашини эътироф этган. Қайд этилишича, у оёқ билан бажариладиган амалларни қилиш учун махсус мосламадан фойдаланади.

Гуруҳ фойдаланувчилари ногирон бўлишига қарамай меҳнат қилаётгани айтилган бу инсоннинг ҳаракатларини мақтовларга кўмиб ташлаган. Шунингдек, фойдаланувчилар шунга ўхшаш бошқа ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлганини қайд этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда йўловчилар оёқсиз ҳайдовчини кўргани маълум қилинди