date
views 6 907

Volvo янги автомобилларини талабаларга ижарага беришини эълон қилди

Volvo янги автомобилларини талабаларга ижарага беришини эълон қилди

Volvo компанияси талабалар учун автомобиллар ижараси дастури ишга туширилишини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Гап АҚШда ўқиётган талабалар ҳақида кетмоқда: Швеция бренди уларга машиналарни соддалаштирилган тизим асосида ижарага олишни таклиф этади.

International Student Program деб номланган дастур Volvo’нинг янги моделлари тақдим этилишини кўзда тутади. Хизматдан фойдаланиш учун ўз мамлакати ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари, амалдаги талабалик визаси, ўқув юртидан ҳужжат ва паспорт кифоя.

Талабалар дастур асосида ишловчи яқин атрофдаги дилерлик марказига мурожаат этиши ва таклиф этиладиган бир неча модель ичидан ўзларига маъқул келганини танлаб олиши мумкин.

Ижара учун ҳақ бир марта олинади, бироқ ҳали нархлар маълум қилинмади. Автомобильни бошқариш учун суғурта бўлиши ҳам талаб қилинади, йўл босиладиган максимал масофа эса ҳозирча 15 минг мил (24 минг километр атрофида) этиб белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Volvo янги автомобилларини талабаларга ижарага беришини эълон қилди