7 195
Тошкент ЙҲХБ: Чорраҳаларда камераларнинг ишга тушиши қоидабузарликлар сони камайишига олиб келди
Тошкент шаҳри чораҳаларидаги кузатув камералари ёрдамида 17—23 март кунлари давомида 29 мингдан зиёд қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда 23 март, пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, деб ёзади Дарё нашри.
Светофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар сони 16 мингдан, тезликни белгиланган меъёрдан оширганлик билан боғлиқ қоидабузарликлар сони эса 13 мингдан ошган. Ҳозирда шаҳарнинг 115 чорраҳасида 883 та кузатув камералари туну-кун ишлаб турибди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, камераларнинг ишга туширилиши натижасида ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмоқда. Жумладан, 15 март куни бир сутка давомида 8 мингдан зиёд қоидабузарлик қайд этилган бўлса, 22 март куни бу кўрсаткич 2 мингтани ташкил этган ва тўрт баробарга ёки 6 мингтага камайган.
Шунингдек, йўл транспорт ҳодиса (ЙТҲ)лари ҳамда одам ўлими билан боғлиқ транспорт ҳодисалари икки баробарга камайишига эришилди. 10—16 март кунлари 27 та ЙТҲ ва 3 та одам ўлими билан боғлиқ ҳолат қайд этилган бўлса, 17 мартдан 23 мартга қадар 14 та ЙТҲ ва 1 та одам ўлими билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди